АРУЗ — аруз тизими асосида яратилган шеърий асар байтларидаги биринчи мисранинг охирги рукнига берилган ном. Масалан: Воҳ ажабким, / зулфинга дил / қайта-қайта / бўлди банд, Неча-неча / банд бўлишдан /ул емабдир /зарра панд. (Э.Вохидов) Ушбу байтдаги «бўлди банд» рукни жойлашган ўрин аруздир.
|