Баъзи ҳунарманд ва санъатчи усталар тўғрисида |
|
20.06.2024 19:28 |
Ҳунарманд ва санъаткор усталарнинг ёлгонлари кўпдан-кўп, чинлари оздан-оз. Қилган ишлари ҳаддан зиёда қўпол: ваъдалари эса, гумон ва хаёл қилингандан Ортиқроқ даражада бетайин. Эр кишига юксак фазилат саналган чин сўз — булар қошида катта айбдир; барча халойиқ наздида айб қисоблангап ёлгон булар олдида улкан ҳунар. Маснавий: Эртадан кечгача ишда санъатсозлик қилади, Ҳунар ишлатишда найрангдан пардоз беради. Бу йилнинг машқини олиб, Бировнинг ишини юритади. Буюртмачи хоҳ бой бўлсин, хоҳ камбағал, Уни алдашда хато қилмайди.
|