Беҳуда ҳукм бировни нобуд қилса, у пайтда пушаймон бўлишдан не фойда?! Ёки ўйламай, бировни олий даражага кўтарса, унинг номуносиблигини билгач, яна пастга туширса, ўз шаънига зиёндир. Байт: Бунда ғоят уйлаш вожибдир, Токи бу хил иш риоясиз бўлмағай.