Киши ўз молидан қанча фойдаланса — ўзиники; қанча асраса — ўзганикидир. Заҳмат билан топганингни ўзингдан аяма; дўстлар билан меҳнат қилиб топганингни душманлар учун асрама. Байт: Мол шуки, эл ундан бадра олгай, Душман ундан фойдаланса, заҳардек тотсиз бўлгай.