Тез қўлга кирган бойлик—узоққа бормас; мақтаган билан ҳеч нарсанинг баҳоси ортмас. Бир хумдондан мингта сопол идиш чиқар, қиймати бир тангадан ортиқ бўлмас, кунда юзтаси синса ҳам биров ачинмас. Чинни идишнинг қиймати — уни тайёрлашдаги қийинчилигига яраша баланддир; уни асрашда ҳам қийматига яраша аҳамият берилади. Қиймати ознинг ҳурмати оз. Байт: Қайси нарса оз бўлса, унинг қиймати баланд бўлади, Унинг қийматига яраша ҳурмати ҳам ортади.