Гавҳар балчиққа тушгани билан—қиймати камаймас; эшакмунчоқни тожга таққан билан феруза ўрнини тутмас ва ҳеч ким унинг баҳоси пастлигини унутмас. Қитъа: Қиз агар хунук бўлса, Безак билан чиройли бўлмайди. Ҳужра ҳар қанча қоронғи бўлса ҳам Шамъ унда равшанроқ ёнади.