Қобилиятли одамни тарбия қилмаслик — зулмкорлик ва ноқобил одамга тарбия хайфдир. Унисини тарбиянгни аяб нобуд қилма, бунисига тарбиятингни зоеъ қилма. Қитъа: Кобилиятлига тарбият гавҳардек қимматли, У нажосатга тушса топган тозалаб ювади. Агар итузумга май аралаштириб сув берса, Бундай парвариш уни ток қила оладими.