Шоҳ Шужоъ Кирмоний Босма

Иккита нон ва эллик ҳаж савоби
Бир куни Шоҳ Шужоъ бир мажлисда ўтирган эди, бир дарвеш келиб, иккита нон тилади. Ҳеч ким бермас эди. Шоҳ Шужоъ деди:
- Қилган эллик ҳажи савоби бадалига бу дарвешга иккита нон берадиган бирор киши борми?!
Бир фақиҳ ҳозир эди, деди:
- Эй шайх, шариат ишини енгил ҳисоблаяпсан.
Шоҳ Шужоъ деди:
- Шу пайтгача ҳаргиз ўзимдан ҳисоб олмадим, қилган амалимни қандай ҳисобга олай?!