Абу Абдуллоҳ Жавпораи Сўфий Босма

Сипоҳийнинг эҳсони
Амир Кофур деган бир киши бир микдор маблағни Шайх Абу Абдуллоҳ Жавпорага юборди. Кофур сипоҳий эди. Молининг ҳалоллигига шубҳа бор, деб шайх Кофурнинг пули-ни олмади ва қайтарди. Кофур буни эшитиб, айтди:
- Ердаги, осмондаги, буларнинг орасида-ги ва ер остидаги нарсалар Аллоҳники-ку, Кофурники қаерда бўлсин?!
Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурки, Кофурнинг бу сўзи эҳсонидан яхшироқ эди. Аммо у ҳам бу пир баракотидан эди.