Шайх Абу Зар Бузжоний Босма

Япроқлари тилло дарахт
Бузжонда бир мадраса бор эди. Шайх Абу Зар бу мадрасадагиларни авлиёлар деб атарди. Шайх бир куни бу мадраса эшигида ётиб эди. Мадраса ходими келди. Шайх сўради:
- Валийлар нима ишда?
Ходим деди:
- Улар бугун егулик топмайдурлар.
Мадраса саҳнида бир тут дарахти бор эди. Шайх ходимга деди:
- Бу дарахтни силкитинг!
Ходим чиқиб силкитди, япроқлари тушди. Япроқлар холис олтин эди. Шайх қошига келтирди. Шайх буюрди:
- Мадрасадаги азизлар учун таом сотиб олинг!