Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий |
|
Манманликнинг давоси Тариқат аҳлидан бири унга ёзди: - Эй Хожам, агар амални тарк этсам, танбаллик пайдо қилган бўламан. Агар амал қилсам, менда манманлик пайдо бўлаяпти. Шайх жавоб ёзди: - Амал қил ва манманликка қарши Аллоҳдан паноҳ тила! Расулуллоҳ(с.а.в.)га тобелик нури Шайх Саъдиддин Ҳамавийдан сўрадилар: - Шайх Муҳйиддин Арабийни нечук топдинг? Деди: - Бепоён шиддатли тўлқинланувчи дарёдир. Яна сўрадилар: - Шайх Шиҳобиддан Суҳравардий ҳақида нима дейсан? Деди: - Суҳравардий пешонасидаги Расулуллоҳ (с.а.в.)га тобелик нури ўзга бир нарсадир.
|