Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Наср»Мубашшир Аҳмад: Эшак ҳақида масал
Facebook
Мубашшир Аҳмад: Эшак ҳақида масал PDF Босма E-mail

Шайтон келиб эшакнинг арқонини ечиб юборибди. Эшак қўшнининг боғига кириб, экинларни пайҳон қилиб ташлабди. Буни кўрган боғбоннинг хотини қўлига милтиқ олиб, эшакни отиб ташлабди. Эшакнинг эгаси ўқ овозини эшитиб чиқибди ва эшагининг ўлиб ётганини кўргач, ғазабланганидан, боғбоннинг хотинини отиб ўлдирибди. Боғбон келиб хотинининг ўлиб ётганини кўрибди-да, у ҳам қасос олиш учун эшакнинг эгасини уйига чиқиб уни дўппослаб, ўлдирибди. Воқеа ур-тўполонга айланиб, бутун маҳалладаги оилалар жанжаллашиб кетишибди...
Шунда шайтондан: "Нега ундай қилдинг?" дея сўрашганда, у : "Бирор жойни бузмоқчи бўлсам, эшакни қўйвораман, уни ўзи ҳаммаёқни хароб қилади-қўяди." деган экан.

Мубашшир Аҳмад